Июнда Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси 4,9% ўсди

Дата: 16:41, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) томонидан чоп этиладиган Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) жорий йил июлида 1049 пунктни ташкил этиб, май ойи кўрсаткчиларига нисбатан 4,9% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИТМ маълумотларига кўра, ишбилармонлик фаоллиги ўзгаришлари бошланган 2015 йилнинг январидан буён ИФИ ўсиши 31%ни ташкил этиб, 1311 пунктга етган (индекснинг 1000дан юқорилиги фаоллик ўсишини кўрсатади, 1000дан қуйилиги пасайишни билдиради).

Таъкидланишича, июнда ишбилармонлик фаоллигининг майдагига нисбатан ўсиши индекс уч таркибий қисми ўсиши билан боғлиқ. Булар товар-хомашё биржасида хомашё харид жадаллигининг 13,2% ўсиши, амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1,5% яхшиланиши ва савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича бизнес фаоллигининг 3,3% ошишидир.

Маълумот ўрнида, ИТМ 1999 йилда Ўзбекистон ҳукумати ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ҳукуматга таҳлилий тавсиялар тақдим этади ҳамда тараққиёт масалалари юзасидан кенг кўламдаги тадқиқотлар ўтказиш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: