Июннинг биринчи ҳафтасида ўзбек фонд биржасининг айланмаси 5 мартага ўсди
Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Июннинг биринчи ҳафтасида “Тошкент” Республика фонд биржасининг айланмаси 5 мартага ўсиб, 1,37 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржа матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу муддатда 73 битим тузилиб, натижада 5 акционерлик компаниянинг 2,3 млн акциялари сотилди.
Савдо айланмасида бирламчи бозорнинг улуши 79% (1,088 млрд сўм), иккиламчи бозор улуши 21% (286 млн сўм) ташкил этди.
Иқтисодиёт тармоқлари орасида молия хизматлари соҳаси ҳамон етакчилик қилмоқда. Банклар қимматли қоғозлари билан битимлар ялпи улуши 98% ёки 1,353 млрд сўмни ташкил қилди. Булардан 1,025 млрд сўми “Ўзпромстройбанк” улушидир.
Энг фаол брокерлик идоралари орасида “TAT Reestr” (умумий айланманинг 39%), “Portfolio Investments” (36%), “Хамкорбанк” АТБ (19%) кабилар бор.
Йил бошидан бери биржанинг умумий айланмаси 79,91 млрд сўмни ташкил қилиб, бу ўтган йилдаги муқобил кўрсатичдан (32,57 млрд сўм) 2,5 бараварга ошиқ.
$1 = 2541,65 сўм


