Қизи тортиб олинган Ўзбекистон фуқаросининг иши қайта терговга қайтарилди
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Москванинг Кунцево суди қизини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб қўйган Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидованинг РФдан депортация қилишга доир иши материалларини полицияга қайтарди, деб хабар қилди РИА Новостига суд матбуот ходими Дарья Галкина.
“Суд материалларни далиллар етарлича бўлмаганлиги сабабли полицияга қайтарди”, - деди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамизки, ОАВда декабрда Москва шаҳар “Кунцево” ТИИБ ходимлари Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидованинг яшаш жойига келиб, унинг бир ёшли қизини аёлда шахсини тасдиқловчи хужжатлар бўлмагани боис тортиб олишгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Ўз навбатида, россия пойтахти ИИВ бўлими вакиллари Ўзбекистон фуқаросининг қизини тортиб олмагани, балки ҳарорати юқори бўлгани боис касалхонага ётқизгани ҳақида баён қилдилар.
Олдинроқ Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Анна Кузнецова РИА Новостига полиция ходимлари олиб қўйган Ўзбекистон фуқаросининг бир ёшли фарзандини онасига қайтариш учун барча шароитлар яратилиши даркорлигини таъкидлаб, бола ҳозирда юқумли касалликлар касалхонасидагилиги ва онаси уни хужжатларни расмийлаштиргнидан сўнг кўриши мумкинлигини қўшимча қилган эди.


