Қизилўрдада Марказий Осиёда ягона олий таълим ҳудуди яратиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 17:35, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Қўрқит ота номидаги Қизилўрда Давлат университетида TuCAHEA лойиҳаси доирасида “Марказий Осиё ягона олий таълим ҳудуди яратиш йўлида: тюнинг, таркиб, сифат маданиятини шакллантириш” номли йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

“Йиғилишда фанлар йўналишлари бўйича матрицалар тақдимотлари тақдим этилди, ушбу лойиҳа доирасида талабалар мобиллиги масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкор университетлар мувофиқлаштирувчилари лойиҳанинг университетлардаги иши ҳақидаги маълумотларни тақдим этдилар, лойиҳа ҳақидаги маълумотларни тарқатишга доир ишлар, олинган натижалардан фойдаланиш ҳақида гапириб бердилар”, – дейилади агентлик сешанба куни тарқатган хабарда.

Йиғилиш Европа Иттифоқининг “Темпус” лойиҳаси доирасида ўтказилганлиги таъкидланди. Унда ҚР Таълим ва фан вазирлиги, Қарағанда ва Жанубий Қозоғистон Давлат университетлари, Халқаро Ахборот технологиялари университети, Қозоқ Архитектура-қурилиш академияси ва бошқа ОЎЮ вакиллари қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: