Қизилқум фосфорит мажмуининг иккинчи бўлими ишга туширилди
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Навоий ТМКга қарашли Қизилқум фосфорит мажмуи базасида фосфоритни бойинтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳанинг умумий қиймати $59,92 млнга тенг. Эндиликда Қизилқум фосфорит мажмуининг куйдирилган фосфорит концентратини ишлаб чиқариш бўйича қуввати ҳозирги йилига 400 минг тоннадан 716 минг тоннага етади. Лойиҳа Навоий ТМК $24,9 млн маблағи ҳамда Ўзбекистон Халқ банкининг $35 млн маблағи ҳисобидан молиялаштирилди. Қурилишнинг технологик қисми, ускуналар, материал, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш ишлари германиянинг “Инжиниринг Доберсек ГмбХ” компания томонидан амалга оширилди”, – деб таъкидлашди Навоий ТМК матбуот хизматида.