Кадастр органлари солиқчиларни ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқлари рўйхатга олингани ҳақида 10 кун ичида ҳабардор қилишлари зарур

Дата: 10:52, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Кадастр органлари солиқчиларни ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқлари рўйхатга олингани, шунингдек, уларнинг эгалари ҳақида 10 кун ичида ҳабардор қилишлари зарур, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат солиқ қўмитасидан хабар беришларича, бунга доир тегишли ўзгартишлар Солиқ кодексининг 84 ва 277 моддаларига ЎзР 2014 йил 4 декабрдаги 379 сонли қонуни билан киритилган.

Ушбу маълумотлар ҳар йили жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, ва йил давомида ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқлари рўйхатга олинганидан кейин 10 кунгача бўлган муддатда тақдим этилади.

Илгари, 1 январ ҳолатига кўра йиллик маълумотлар тақдим этиш кўчмас мулклар учун кўзда тутилган бўлиб, ер участкаларига тааллуқли эмас эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: