“Kafil Sugurta” ўзбек суғуртачиси шартномалар сонини 85% кўпайтирди

Дата: 17:09, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “Kafil Sugurta” ўзбек суғурта компанияси 12,4 минг шартнома тузиб, шартномалар сонини ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 85% кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларча, суғурта мукофотларининг ўсиш ҳажми ҳисобот даврида 35% ташкил қилди. Компания суғурта қопламалари ҳажми 20,1% камайди, мажбуриятлари 6% ўсди.

Компаниянинг қайта суғурталашга берилган мажбуриятлари ҳажми 49,9 трлн сўмни ташкил қилди.

Ширкат томонидан ҳисобот даврида Ўзбекистон бўйлаб 5 янги бўлинмалар очилди, 5 янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

Маълумот ўрнида, “Kafil Sug’urta” СК 2004 йил 21 майда ташкил этилган, 2006 йилда суғурта фаолияти юритиш учун лицензия олган.

Компания 17 суғурта тоифалари бўйича фаолият олиб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: