“Кафолат” компанияси Тошкент молия институтида суғурталаш маркази очди
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Бугун “Кафолат” компанияси Тошкент молия институтида (ТМИ) “Инновацион суғурта маркази”ни тантанали равишда очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Очилиш маросимида ТМИ ректори вазифасини бажарувчи Ойбек Ортиқов, марказ инновацияларни рағбатлантириб, бўлажак суғурта бозори мутахассисларининг илмий-техник ижодий салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Марказ “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ Тошкент шахар филиали ва Тошкент молия институти билан ҳамкорликдаги лойиҳасидир.
“КАФОЛАТ суғурта компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Нарзуллаев ёш авлод ўртасида суғурта маданиятини янада шакллантириш, ахолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш ҳамда ахолининг суғуртавий химоялаш доирасини кенгайтириш мақсадида яратилганини айтиб ўтди.
Марказ жойлашган хона тўлиқ “Кафолат” компанияси томонидан 10 млн сўмга жиҳозланган. Бу ерда компьютер, принтер ва бошқа зарурий ускуналар мавжуд.


