“Кафолат” тўплаган суғурта мукофотлари ҳажмини деярли 40% кўпайтирди

Дата: 13:13, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда “Кафолат” суғурта компанияси томонидан 634 минг суғурта шартномалари тузилиб,57,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди. Суғурта мукофоти тушуми ҳажмининг ўсиши 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 37,6% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Компания томонидан аҳоли, корхона ва ташкилотларга кўрсатилган суғурта хизматларининг умумий ҳажми ҳисобот йилида салкам 29,5 трлн сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 195,3%га кўп демакдир”, – деб таъкидлашди “Кафолат” матбуот хизматида.

2015 йилда компания томонидан жами 10,4 млрд сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга оширилди. Ҳисобот даврида жами 3982 ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, ўрта ҳисобда кунига 11-12 суғурта тўловлари амалга оширилган. 

Тўловларнинг асосий қисми транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, гаровга қўйилган мулк суғуртаси ва бошқа суғурта турларига тўғри келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: