“Кафолат” транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича бозорнинг бешдан бирига эгалик қилмоқда

Дата: 17:54, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 9 ой натижаларига кўра “Кафолат” суғурта компанияси” транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигига доир мажбурий суғурта тўловларини амалга ошириш ҳажми бўйича суғурта бозорида 21,9% улуш билан биринчи ўринни эгалламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда энг кўп суғурта тўловлари, деярли 70% Тошкент шаҳрида амалга оширилган. Ушбу маълумотлар 14 декабрда “Мажбурий суғурта фуқаролар хизматида: “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” ги ва “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижроси” мавзуидаги бўлиб ўтган матбуот анжуманида очиқланди.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (ТВЭФЖМС) бўйича қонун кучга кирган даврдан ҳозирги кунга қадар, ТВЭФЖМС бозорининг операциялари ҳажми бўйича компания барқарор равишда 2-чи ўринни эгаллаб келаётгани таъкидланмоқда. Республика ТВЭФЖМС бозоридаги суғурта тушумлари умумий ҳажмида компания улуши сўнгги йиллар мобайнида тахминан 18-19% ташкил этиб келмоқда. Ушбу суғурта тури жорий этилгандан буён компания томонидан сотилган полисларнинг умумий сони 1,8 млн донадан ортиқни ташкил этди. Бир қатор вилоятларида, жумладан, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 9 ойлиги натижаларига кўра ушбу кўрсаткич 20% яқинни ташкил этди.

ТВЭФЖМС бўйича тўловлар бошланганидан бери компания томонидан суғурта ҳодисаси натижасида жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш учун 9,6 млрд сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди.

“Кафолат” компанияси томонидан “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун бўйича ҳам ишлаб олиб борилаётгани ҳам таъкидланди. Хусусан, 2012 йилда 4,7 млрд сўмдан ортиқ, 2013 йилда 6,5 млрд сўм атрофида, 2014 йилда 7 млрд сўмдан ортиқ ва 2015 йил 9 ойликда 6,75 млрд сўмдан ортиқ суғурта мукофотлари туширилган.

Ўтган давр мобайнида суғурта ҳодисалари сифатида тан олинган 474та ҳодисалар бўйича, 12,4 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди. 

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунга келиб, “Кафолат” компанияси тизимида 176 минтақавий бўлинмалар, 15 филиал, 38 бўлим ва 123 суғурта марказлари фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда компания тизимида фаолият юритаётган 1300 ортиқ суғурта агентлари мажбурий суғуртани амалга ошириш билан банд.

$1 = 2765,2 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: