“Кафолат” ва IFC ўзбек аграр тармоғи учун янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқмоқда

Дата: 16:02, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – “Kafolat” суғурта компаниясида Ҳалқаро Молия корпорациясининг (IFC) Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ ҳўжалиги суғуртаси дастури мувофиқлаштирувчиси Андрей Зарипов бошлиқ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувда томонлар IFC кўмагида мамлакатда суғурта хизматларини ривожлантириш истиқболарини муҳокама қилдилар. Маълумки ҳозирда ташкилот Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасининг ҳолати ва унинг давлат томонидан идора қилинишини ўрганмоқда. IFC вакиллари ўзларининг Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасининг ривожланиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар”, – деб таъкидлашди суғурта компаниясида.

Бундан ташқари, учрашув давомида томонлар янги комплекс суғурта турларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон суғурта бозорига мос янги йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: