“Кафолат” ветеранлар учун махсус ижтимоий суғуртани таклиф қилди

Дата: 17:51, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – “Кафолат” давлат-акционерлик суғурта компанияси (ДАСК) ветеранлар учун махсус ижтимоий суғуртани таклиф қилди. У “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган, дея хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун компания томонидан матбуот анжуманида хабар берилишига кўра, бу мулк суғуртасининг турларидан бири бўлиб, суғуртада уйлар, бино ва иншоотлар учун ўртача 50 млн сўм миқдорида суғурта пули таклиф этамоқда. Суғурта мукофоти эса 0,3%дан 0,1%гача пасайтирилган коэффициентда ҳисобланади (66% чегирма).

Шундай қилиб, 50 млн сўм миқдорида суғурта хизматлари олиш учун 50 минг сўм тўлаш кифоя. Ушбу йўналишдаги суғурта тарифлари суғурта бозоридагидан 2 бараварга арзон. Бу суғурта турини онлайн шаклда расмийлаштириш ҳам мумкин.

Ҳозирда “Кафолат” ДАСК томонидан 80 турдан ошиқ суғурта хизматлари кўрсатилмоқда. Булардан 25таси мулк суғуртаси.

2014 йил якунлари бўйича компания томонидан мулк суғуртаси бўйича 42 минг шартномалар имзоланди. Улар орқали 9,5 млрд сўм туширилди ва 2,2 трлн сўм жавобгарлик олинди.

Ўтган йили компания томонидан мулк суғуртаси бўйича 83 ариза кўриб чиқилди ва 714,3 млн сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

$1 = 2512,73 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: