“Кафолат” ўзбек суғурта компанияси Android асосида ишловчи ФЖМС калькуляторини ишлаб чиқди

Дата: 13:01, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – “Кафолат” Давлат-акционерлик суғурта компанияси автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси (ФЖМС) бўйича мукофотни ҳисоблаш учун мобил илова ишлаб чиқди. Илова Android операцион тизими асосида ишлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Калкуляторнинг мобил версияси фойдланувчига ФЖМС бўйича суғурта ҳажмини шахсий маълумотлари, транспорт воситасининг тури, рўйхатдан ўтган ҳудуди, фойдаланиш муддатлари ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаш имконини беради. Ҳисоб-китоб Ўзбекистонда автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасига оид Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади”, - деб таъкидлашди “Кафолат” ДАСК матбуот хизматида.

Мобил илова бепул бўлиб уни http://kafolat.uz/upload/files/OSGOVTS.apk манзилидан юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил бошига келиб Ўзбекистонда 21 та суғурта компанияси фаолият юритган. 2013 йил якунлари бўйича “Кафолат” суғурта компанияси суғурта мукофотлари ҳажми бўйича бозорда учинчи ўринни эгалаган эди (бозорнинг 10,9%). 2013 йилда компаниянинг ялпи даромади 24931,9 млн сўмни ташкил этиб, 2012 йилдагига қараганда 11,8% кўпайди. Суғурта мукофотларининг ялпи тушумлари 30323,2 млн сўмга тенг бўлди. Суғуртачи 2013 йилда 2238,4 млн сўм соф фойда олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: