“Кафолат” ўзбек суғурта компанияси бўлинмалари сонини 177 етказди

Дата: 16:50, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – “Кафолат” ўзбек суғурта компанияси бўлинмалари сонини 177 етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, навбатдаги бўлинма Наманган вилоятининг Норин тумани марказида очилган. Янги суғурта марказлари жисмоний ва юридик шахсларга суғурта турларининг барча 17 класслари бўйича хизмат кўрсатади.

Хусусан, янги суғурта марказларида транспорт воситаси эгасининг фуқаролик маъсулиятини мажбурий суғурталаш (ТВЭФЖМС), иш берувчининг фуқаролик маъсулиятини мажбурий суғурталаш (ИБФЖМС), авто суғурталаш, жавобгарлик ва мулк суғуртаси, бахтсиз ходисалардан cуғурталаш ва бошқа хизматлар кўрсатилади.

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AЖ марказларида мижозлар суғурта хақида маълумот олиш, суғурта шартномаларини узайтириш, суғурта ходисаси рўй берганда керакли маълумотлар олиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг I ярмида “Кафолат” ўзбек суғурта компанияси 27,5 млрд сўм суғурта мукофотлари йиғди, бу эса 2014 йилдагидан 37,2% кўпдир. Компания томонидан кўрсатилган умумий суғурта хизматлари ҳажми 13,6 трлн сўмгача (+87,1%) ўсди.

$1 = 2809,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: