“Кафолат” ўзбек суғурта компанияси низом жамғармасини 11,6 млрд сўмгача оширмоқчи

Дата: 22:38, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – “Кафолат” давлат акционерлик суғурта компанияси ўз низом жамғармасини 11,6 млрд сўмга қадар оширини режалаштирмоқда. Ушбу қарор компания акционерларининг 30 июн куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, бугунда суғуртачининг низом жамғармаси 9,6 млрд сўмни ташкил қилади. Жамғармани ошириш акциялар номинал қийматини 1 акцияга 1,43 минг сўмдан 1,73 минг сўмгача ошириш йўли билан амалга оширилади.
2013 йил якунларига кўра, компания томонидан 30,3 млрд сўм суғурта мукофотларини тушириш таъминланди. Бу 2012 йилдагига қараганда 9,5 млрд сўмга кўп демакдир.
Суғурта мукофотлари бўйича “Кафолат” Ўзбекистон суғурта бозорининг 9,2% эгаллаган ҳолда, суғуртачилар орасида тўртинчи ўринда туради.
Йил якунига кўра, компания томонидан тузилган шартномалар сони 652,5 минг дона бўлиб, бу ушбу йўналишда мамлакатдаги иккинчи кўрсаткичдир.
2013 йилда “Кафолат” ДАКС аҳоли, корхона ва ташкилотларга 9,9 трлн сўмдан зиёд (+47%) суғурта хизматларин кўрсатди.
Компаниянинг суғурта ҳодисалари бўйича тўловлари ҳажми ҳам ошмоқда. Ҳисобот даврида қониқтирилган даъволар сони 3,192 мингтани ташкил қилди. Компания томонидан кунига ўртача 8-9 тўлов амалга оширилган. Тўловларнинг умумий суммаси 6,4 млрд сўмга тенг бўлди.
2013 йил бўйича компаниянинг соф фойдаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 2012 йилдагига қараганда 1,6 баравар кўп демакдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: