“Кафолат” ўзбек суғурта компанияси ҳудудлардаги тармоқларини кенгайтирмоқда

Дата: 15:44, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – “Кафолат” давлат акционерлик суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида янги бўлимини очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, қорақалпоқ филиалининг очилиши билан суғуртачи бўлимларининг сони 162тага етади. Янги бўлим ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга 17 хилдаги суғурта хизматлари кўрсатишга ихтисослашган.

Янги бўлимга асли иқтисодчи бўлган Азат Хожамуротов раҳбар этиб тайинланди.

Яқин орада “Кафолат” мамлакатнинг қишлоқ жойларида ҳам бир неча бўлимларини очишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Кафолат” АЖ ГАСК 1997 йилда Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан ташкил этилган бўлиб, суғурта мукофотлари йиғиш бўйича мамлакатдаги етакчилардан бири ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: