“Кафолат” ўзбек суғурта компаниясининг суғурта мукофотлари 37,3% ўсди

Дата: 20:09, 25-03-2016.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 2015 йилда “Кафолат” ўзбек суғурта компаниясининг суғурта мукофотлари ҳажми 57,7 млрд сўмни ташкил қилиб, 2014 йил кўрсаткичларига солиштирганда 37,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, шу жумладан, кўнгилли суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари 40,4 млрд сўмни (+36,9%), мажбурий суғурта  турлари бўйича 17,3 млрд сўмни ташкил қилди (+38,4).

2015 йил якунлари бўйича суғурта масъулияти кўрсаткичи 29 трлн 521,7 млрд. сўмни ташкил этди (+95,5).

Ўтган йилда суғурта тўловлари 10,5 млрд сўмга (+45,8%) ўсди, компания активлари 74,6 млрд сўмгача (+16,2%), инвестициялар 40,3 млрд сўмгача (+24%), суғурта резервлари 45,5 млрд сўмгача (+34,2%) ошди.

“Кафолат” суғурта компанияси йирик акционерлик жамиятидир (600 атрофида юридик ва жисмоний шахслар). Унинг таркибида 183 бўлинма, шу жумладан, 15 филиал, 38 бўлим ва 129 суғурта марказлари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: