“Кафолат” ўзбек суғуртачиси россия компанияси билан таваккалчиликларни бериш масаласини муҳокама қилди

Дата: 16:32, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – “Кафолат” ўзбек суғурта ширкати “Топ Тайм суғурта брокери” МЧЖ (Россия) компанияси билан брокерлик хизматларидан фойдаланган ҳолда қайта суғурталашда таваккалчиликларни бериш (қабул қилиш) масаласида ҳамкорликни муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, ташқи қайта суғурталаш борасида ҳалкаро ҳамкорликни ривожлатириш мақсадида ўтказилган.

Музокара жараёнида томонлар ўз фаолиятларининг асосий йўналишлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумотлар билан алмашдилар.

Мол-мулк суғуртаси бўйича, бошқа суғурта таваккалчиликларини ҳорижий мамлакатларда қайта суғуртага жойлаштириш, шунингдек, музокара вақтида Шарқий Осиё ва Европа қайта суғурталаш компаниялари билан алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича қайта суғурталаш соҳасида ўзаро ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.

Эслатиб ўтамизки, “Топ Тайм суғурта брокери” МЧЖ Россия суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Компания 2009 йилда ташкил топган бўлиб, даставвал – “Янги бизнес маркази” МЧЖ номи остида фаолият юритган. 2012 йилдан бошлаб ҳозирги номи остида фаолият юритиб келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: