“КАМАЗ” ва “Ўзавтосаноат” Ўзбекистонда биргаликда юк автомобиллари ишла чиқаради

Дата: 17:07, 03-11-2017.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – “КАМАЗ” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистонда биргаликда юк автомобиллари ишла чиқарадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) рус ишлаб чиқарувчисининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бунга доир келишувга Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат АЖ бошқарув раиси Умиджон Салимов ва “КамАЗ” бош директори Сергей Когогин имзо чекилди.

“КамАЗ” маркасидаги юк ташувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқариш UzAuto Trailer МЧЖ заводи қувватларида ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, истиқболда – республика ҳудудида автомобил техникаларини йиғиш бўйича қўшма корхона яратилади”, - дейилади хабарда.

Шартномага мувофиқ, “КамАЗ” ва “Ўзавтосаноат” АЖлари навбати билан “Камаз” ташқи савдо компанияси" ва UzAutoTrailerМЧЖ орқали фаолият олиб боради. "Камаз” ТСК UzAutoTrailer номига бутловчи қисмлар етказиб беради, у эса, ўз навбатида шасси йиғиш, монтаж қилиш ишлари билан шуғулланади.

Келишув доирасида декабр ойининг охирига қадар республикада “КамАЗ” автомобилларини йиғиш учун дастлабки 100 та ускуналар тўпламини етказиб бериш режалаштирилган.

Илк йиғилган автомобиллар 2018 йил бошида Мижозлар кунида тақдим этилади. Биргаликда чиқарилган автомашиналар Ўзбекистон ички бозорида сотилади ва экспорт бозорларига қўшма дистрибьютор-ташкилотлар ҳамда унинг дилерлик тармоғи орқали етказиб берилади. Бунинг учун махсус дистрибьюторлик корхонаси ташкил қилинади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик келишуви доирасида Ўзбекистонга “КамАЗ” корхоналарига эҳтиёт қисмлар ва махсус кузовлар етказиб бериш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: