Камилов ва ИҲТ бош котиби минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 13:36, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ –Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳалил Ибраҳим Акча билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув 20 июнда Ўзбекистон ТИВда бўлиб ўтди.

“Учрашувда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ва савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, Камилов учрашувда иштирок этган Ҳади Сулаймонпурни 2018-йил августидан уч йиллик муддатга ИҲТ Бош котиби лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Сурат манбаи: http://www.centrasia.ru/cnt2.php?st=1063290189

Янгилик билан ўртоқлашиш: