Камилов Ўзбекистон Хитойнинг Тибет ва Тайван бўйича позициясини қўллаб қувватлашини билдирди

Дата: 13:06, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хитой раҳбариятининг давлат яхлитгини ҳимоя қилиш, Тайван ва Тибет масалалари ҳамда “уч бало” – терроризм, экстремизм ва сепаратизм кучларига қарши кураш бўйича принципиал сиёсатини қатъий ва доимий қўллаб қувватлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов хитойлик ҳамкасби Ван И билан бўлиб ўтган учрашув якунларига бўйича маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўзгармас тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва ички ишларга аралашмаслик тамойилларига асосланган Хитой билан стратегик шерикчилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистонда юқори баҳоланади.

“Биз Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ва дунёнинг геосиёсий жиҳатдан муҳим ҳисобланадиган ушбу минтақасида барқарор ривожланишнинг мураккаб ва узоқ муддатли вазифаларини амалга ошириш бўйича умумий қарашларимизни тасдиқлаб, минтақавий хавфсизликнинг барча муаммолари мажмуи – терроризм, экстремизм ва сепаратизм кучларига қарши кураш бўйича бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини яна бир бор тасдиқладик”, - деб таъкидлади у.

Камиловнинг фикрига кўра, жаноб Ван И билан анъанавий очиқ ва қизғин муҳитда бўлиб ўтган муфассал ва самарали музокаралар иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи кўп томонлама халқаро ташкилот ва институтлар доирасидаги, биринчи навбатда БМТ ва ШҲТ шаклидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлигини кўрсатди.

“Самарали иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда умумминтақавий аҳамият касб этадиган лойиҳа ва дастурларини илгари суриш ва амалга оширишни рағбатлантириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги билдирилди”, - деб таъкидлади Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: