“Камолот боғи” паркида “Тошкент Урбания 2014” фестивали ўтказилади

Дата: 22:57, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 26 октябрда “Камолот боғи” паркида 12-бор “Тошкент Урбания 2014” фестивали ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) NUZ.UZ порталидаги маълумотларга асосланган ҳолда.

Фестивалда анъанавий спорт мусобақаларидан ташқари кўча раққослари ва паркурчиларнинг (трейсерлар) чиқишлари бўлиши, шунингдек, соврин ва совғалар ўйналадиган конкурслар ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

“Тошкент Урбания 2014” томошабинларини роликларда агрессив ва артистик учиш, скейтбордда трюклар амалга ошириш ва велосипед мусобақалари ва бошқа кўплаб қизиқарли тадбирлар кутмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: