“Камолот” ижтимоий ҳаракати ижтимоий тармоқлар ишини чеклаш режалари ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Дата: 17:50, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати мамлакатда қатор ижтимоий тармоқлар ва мобил хабарномалар ишини чекланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилот сайтига асосланган ҳолда.

Ташкилот баёнотида “...ҳаракат томонидан интернет тармоғида миллий сегментни янада бойитиш, ривожлантириш ҳамда фойдали ресурсларни кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда”. Улар орасида MIT.uz миллий интернет танлови, Талабалар интернет ҳаракати, Intellect2all ахборот технологиялари танлови ва бошқалар бор.

“Яқин орада “Камолот” ижтимоий тармоқлар учун янги лойиҳани бошлайди”, дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ қатор хорижий ва ўзбек интернет-нашрлари “Камолот” ҳаракати ташаббуси билан мамлакатда ёшлар орасида зарарли маълумотларни тарқатишда фойдаланилаётган оммавий ижтимоий тармоқлар ва мобиль хабарномалар иши чекланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: