“Камолот” жамоатчилик ҳаракати интернет-конкурсда қатнашиш учун аризаларни 1 сентябргача қабул қилади
Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – “Камолот” жамоатчилик ҳаракати интернет-конкурсда қатнашиш учун аризаларни 1 сентябргача қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
MIT.uz сайтида жойлаштирилган маълумотда айтилишича, конкурсда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган интернет-сайтлар муаллифлари, веб-дизайнер, дастурчи, блогер, журналист ва ижодкор ёшлар қатнашишлари мумкин.
Танлов номинациялари орасида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятларини ёритувчи энг яхши сайт, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаётни ёритган энг яхши сайт, Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти акс этган энг яхши сайт, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт, давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт, фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт, йил мазмунига доир энг яхши сайт, тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт, давлат тилидаги энг яхши сайт ва энг яхши янгиликлар сайти кабилар бор.