Канада компанияси Ўзбекистоннинг қуёш энергетикасига $1,3 млрд киритади

Дата: 16:59, 05-09-2018.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Канаданинг SkyPower Global компанияси Ўзбекистоннинг қуёш энергетикасига $1,3 млрд сармоя киритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёвнинг “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Хусусан, “Ўзбекэнерго” АЖ ва SkyPower Global ширкати ўртасида электроэнергия харид қилиш тўғрисида келишув тузилган.

Келишувга мувофиқ, канада компанияси ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига умумий қиймати 1 минг МВт бўлган фотоэлектрик қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш лойиҳасини амалга оширади.

Лойиҳа Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилади.

“Ўзбекэнерго” АЖ электр энергиясини сотиб олишга қодир бўлмаган тақдирда маблағлар мамлакатнинг давлат бюджетидан ажратилади. Канада компаниясига келишув амал қилиш муддати давомида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда.

$1=7827,23 сўм

Сурат манбаи: из https://www.trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: