“Kantar Research” компанияси Ўзбекистонда ТВ каналлар аудиториясини таҳлил қилади

Дата: 15:54, 19-10-2017.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Яқин уч йил ичида Ўзбекистонда ТВ каналлар телеаудиторияси ўлчанади. Бунга доир тендерни “Kantar Research” компанияси ютиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурс Ўзбекистон Миллий Медиакенгаш томонидан ўтказилган.

“Kantar Research” МЧЖнинг лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш режасига кўра, ўлчов тизими илк икки йилда 200 мингдан зиёд аҳолига эга бўлган шаҳарларнинг 400 оиласидаги 1,5 минг телетомошабинни қамраб олади.

Оилалар халқаро тажриба кўра қабул қилинган усулларга мувофиқ танлаб олинади, уларга томоша қилинувчи телеканаллар эфири вақти ва частотасини қайд этиш учун махсус “пипл-метр” (people-meters) қурилмалари ўрнатилади.

Учинчи йилдан бошлаб тадқиқот иштирокчилари қаторига Ўзбекистоннинг 100 мингдан зиёд аҳолига эга шаҳарларидаги 550 оилагача ошириш режалаштирилмоқда. 

Мустақил телеўлчовлар тизимларининг жорий этилиши мамлакатда халқаро реклама лойиҳаларининг йўлга қўйилишига таъсир қилади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда телевизион реклама бозори 60 атрофида телеканалдан иборат. Булардан 14 таси МТРК таркибида, 13 таси вилоят ва 15 таси хусусий каналлардир. Бозор ҳажми тахминан $20-22 млнга тенг. Экспертларнинг баҳоларига кўра, телеўлчовлар тизимларининг жорий этилганидан кейин икки йил давомида бозор камида 2 бараварга ўсиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: