“Kapital Sug'urta” компаниясининг активлари 28,2% ўсди

Дата: 07:51, 14-03-2014.

Тошкент.  14 март. ЎзТАГ – “Kapital Sug'urtа” суғурта компаниясининг активлари 2013 йил якунларига кўра 28,2% ёки 6,115 млрд сўмга ($2,725 млн) ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази маълумотига кўра, 2013 йилда “Kapital Sug'urta” автивлари жами 21,68 млрд сўмга ($9,663 млн) етди.
Суғурта компаниясининг яқинда берган хабарига кўра, 2013 йил августида чиқарилган қиймати 20 млрд. сўмлик ($891,47 минг) 20 млн дона акция тўлиқ жойлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: