Капитал қурилиш соҳасидаги қиймати $5 млнда зиёд бўлган товар ва хизматлар хариди махсус комиссиядан ўтади

Дата: 22:33, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 11 январдан Ўзбекистонда Капитал қурилиш соҳасидаги қиймати $5 млнда зиёд бўлган товар ва хизматлар хариди махсус комиссиядан ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр республика Давлат Меъморчилик ва қурилиш қўмитасининг қарори бидан жорий этилмоқда. Хужжатга мувофиқ “Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га қўшимчалар киритилмоқда.

Қўмитадан маълум қилишларича, капитал қурилиш билан боғлиқ қиймати $5 млнда зиёд бўлган битта шартномада товар ва хизматларни харид қилишда конкурс савдолари Вазирлар Маҳкамасининг “Тендер савдоларини ўтказишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Ушбу қарога мувофиқ, муассасалараро тендер комиссия коллегиал асосда тендер (конкурс) савдоларини ўтказади ва унинг натижалари бўйича бир шартнома бўйича $5 млнда зиёд суммага иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган товар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича ғолибларни аниқлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: