“Капиталбанк” ўзбек банки дивидендлар тўлашга 59,8 млн сўм йўналтирди

Дата: 17:08, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – “Капиталбанк” акционерлик-тижорат ўзбек банки фоизли субординар облигациялар бўйича 2014 йилнинг 3-чораги учун дивидендлар тўлашга 59,8 млн сўм йўналтирди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).

Компания Кузатув кенгаши томонидан ҳар бир қимматли қоғоз учун 29,9 минг сўм миқдорда даромад тўлаш ҳақидаги қарор тасдиқланди.

Даромадлар тўлаб бериладиган облигациялар сони – 2 минг дона.

Эслатиб ўтамизки, кўрсатилган муддат давомида банк 19,2 млрд сўм миқдорда соф фойда олган. Муддат сўнгига келиб банк акционерлик капиталининг миқдори 92,07 млрд сўмни ташкил этган.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: