Карим Масимов Қозоғистон сиёсий истеблишментининг таниқли шахсига айланди

Дата: 12:00, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Яна бош вазир қилиб тасдиқланган Карим Масимов Қозоғистон сиёсий истеблишментининг таниқли шахсига айланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат раҳбари (Нурсултон Назарбоев – ЎзТАГ) Оқўрдада парламент мажилиси фракциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда. У К.Масимов номзодини мамлакат бош вазирлигига тавсия қилди”, - деб хабар қилди яқинда Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Оқўрда Twitterига асосланган ҳолда.

Бунда Назарбоев мамлакат олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва ҳукумат ва парламентнинг яхши ишлашига эришиш заруриятидан келиб чиқди.

Таклиф “Нур Отан” фракцияси раҳбари Дариға Назарбаева, “Халқ коммунистлари” депутатлик фракцияси бошлиғи Владислав Косарев ва “Ак жол” Қозоғистон Демократик партияси фракцияси раҳбари Азат Перуашев томонидан қўллаб-қувватланди.

Кейинчалик Назарбоев Масимовни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги қарорни имзолади.

Кейин эса парламент мажилиси депутатлари “К.Масимов номзодини бош вазир лавозимига бир овоздан тасдиқладилар”.

Бугуннинг ўзидаёқ қозоқ бош вазирини унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев табриклади.

Эслатиб ўтамизки, бу Карим Масимовнинг учинчи маротаба бош вазирлик муддати. Бундан олдин у ушбу лавозимни икки маротаба – 2007-2012 йилларда, 2014 йилнинг 2 апрелидан ҳозирга қадар эгаллаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: