Каримов 90,39% овоз олиб Ўзбекистондаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди

Дата: 22:08, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Дастлабги маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов давлат раҳбари сайловларида 90,39% (17,2 млн. сайловчилар овози) овоз билан ғолиб чиқди, деб маълум қилди Тошкентдаги брифингда республика Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

“Сайлов куни рўйхатга олинган сайловчиларнинг 91,01% (18,928 млн. сайловчи) унда иштирок этди, улардан 90,39% Ислом Каримовга овоз берди”, - деди у.

МСК раҳбарининг сўзларига кўра, колган номзодлари жами 3% овоз олганлар. Бундан олдинги 2007 йилдаги сайловларда Каримов биринчи турда 90,76% овоз билан – энг яқиндаги рақибига қараганда деярли 30 баравар кўп овоз билан – ғалаба қилган эди. 2000 йилдаги президентлик сайловларида Каримов 91,9% овоз олган эди.

М.Абдусаломовнинг фикрига кўра, “сайловлар янги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий шароитларда, шунингдек, сезиларли сиёсий кураш, аҳолининг сиёсий ва фуқаролик фаоллигида, миллий сайлов қонунчилик талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик тамойиллари асосида очиқ ва ошкора ўтказилди”.

Қонунчилик талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай МСК томонидан матбуотда эълон қилинади. Кейинчалик икки ой давомида янгидан сайланган давлат раҳбари парламент йиғилишида қасамёд қилиб лавозимига ўтириши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: