Каримов Лукашенкони Беларусь президенти этиб сайлангани билан табриклади

Дата: 16:29, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Беларусь Республикаси президентининг расмий сайтидаги маълумотга кўра, “давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовлар табриклаганлар”.

Табрикда “тожик ва ўзбек етакчилари Беларусь билан ҳамкорлик ўзаро ҳурмат принципига таянган ҳолда ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирдилар”, - дейилади.

Бундан ташқари, Беларусь ва Тожикистон президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган.

“Давлат раҳбарлари беларус-тожик кун тартибидаги баъзи масалалар юзасидан фирк алмашдилар. Эмомали Раҳмон Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси президентлилига қайта сайлангани билан табриклади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, якшанба 11 октябрда бўлиб ўтган сайловларда Александр Лукашенко 83,48% овоз билан президентлик сайловларида ғолиб чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: