Касбий уюшмаларни ҳеч ким жиддий қабул қилмаслиги айтиб ўтилди

Дата: 12:43, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбек-Хитой савдо уйи раҳбари, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси Ҳикмат Абдураҳмонов касбий уюшмаларни ҳеч ким жиддий қабул қилмайди деб ҳисоблайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Бу ҳақида у Ўзбекистон Савдо саноат палатасида бўлиб ўтган ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга бағишланиб, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев ва палата раиси Алишер Шайховлар иштирок этган давра суҳбатида айтиб ўтди.

“Менимча касбий уюшмаларнинг муаммоси улар сонида эмас, балки уларни ҳеч ким жиддий қабул қилмаслигида. Уюшманинг бош мақсади – кўпчилик манфатларини тармоқда илгари суришдан иборат. Афсуски, мамлакатимизда ушбу ташкилотлар ва давлат ўртасида мулоқотнинг ўзи бўлмаган, шу сабабли тадбиркорлар уюшмалар у ёки бу муаммони ҳукуматга етказишига ишонишмайди”, - деб таъкидлади Ҳикмат Абдураҳмонов. 

 Шунингек, у тадбиркорлар ўз муаммолари ва давлат органлари томонидан бузилишлар ҳақида хабар қилишдан қўрқмасликлари, аммо “тизим хатолари тадбиркорлар тилини қисқа қилаётганлиги”ни таъкидлади.

Абдураҳмонов солиқ тизими ва божхона сиёсати ширкатларни “яширин иқтисодиёт” доирасидан четга чиқишга рағбатлантирмаслиги, шу сабабли улар назорат органлари нигоҳидан четда бўлишни фойдалироқ деб ҳисоблашларини ҳам айтиб ўтди.

Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси Ҳикмат Абдураҳмоновинг фикрига кўра, иккинчи асосий муаммо сўм ва валюта шаклидаги маблағлар масаласидир. “Кредит маблағларисиз ривожлана олмаймиз. Бугунда эса тадбиркорлар капитал сўраб фақат банкларга мурожаат қилишлари мумкин. Лекин банк тизимини либерализация килиш зарур. 10 йил олдин савдо молияси деган восита бор эди. Банклар бизнесни молиялаштириш учун ўрта муддатли ва узоқ муддатли маблағларни жалб қилишлари мумкин эди. Бу воситаларни яна қайтариш зарур. Агар бозорнинг рақобатбардошлигини қайтарсак, муаммоларнинг кўпчилиги ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Бунинг учун давлат компаниялари хусусий тармоқ билан рақобат қилмаслиги, уларни назорат қисмаслиги, балки уларнинг ривожи учун экотизимни яратиши зарур. Бунинг устига ахборот шаффофлиги ҳам бўлиши керак”, - деб таъкидлади Абдурахмонов. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: