Касса чекида ҚҚС кўрсатилган бўлиши керак – молия вазирлиги ва ДСҚ

Дата: 15:38, 14-01-2019.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ўз ҳудудий бўлинмаларига касса чекида ҚҚС ажратилган бўлиши кераклиги ҳақида хат йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хатда қайд этилишича, шундай қилиб, ҚҚС суммалари касса чекининг, тўлов терминали чекининг – агар сотувчи ҚҚС тўласа ва товар ва хизматлар ҚҚСга тортилса, - мажбурий реквизитидир.

Эслатиб ўтамиз, товарларни (ишлар, хизматлар) нақд пулга сотилган ҳолларда фискал хотирага эга назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанциялар счет-фактура ўрнини босади. Шу сабабли ҳам ушбу ҳужжатларда ажратилган ҚҚС мавжудлиги қўшимча қиймат солиғини тўловчи харидор-юридик шахсга уни бюджет бўйичас солиқда ҳисоблашга имкон беради. Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларга солиқ тўланган суммаларни ҳисоблаш ҳуқуқига эга эмас.

Сурат манбаи: https://ru.oxu.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: