“КДБ Банк Ўзбекистон” интернет бўйича транзакциялар ҳавфсизлигини оширди

Дата: 17:00, 16-05-2017.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – “КДБ Банк Ўзбекистон” АЖ мижозларнинг интернет тизими орқали Visa Gold ва Visa Classic карточкаларидаи амалга оширадиган транзакциялари хавфсизлигини таъминлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги 3DSecure (Verified by Visa) хизмати нтернет тизими орқали амалга ошириладиган транзакцияларни энг юқори хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган.

Банк маълумотига кўра, Интернет тизими орқали Verified by Visa хизматига уланган сайтларда тўлов амалга оширилаётганида мижоз “КДБ Банк Ўзбекистон” сайтига йўналтирилади. Бу ерда эса тўловни тадиқлаш учун унинг мобил телефонига банк томонидан юбориладиган бир марталик кодни киритиш сўралади.

Шу муносабат билан, банк мижозлардан СМС-инфо хизматига уланган мобил телефон рақами тўғрилигини яна бир бор текшириб кўришларини сўради.

Бир марталик кодни олиш учун бошқа мобил телефон рақамини ҳам кўрсатиш мумкинлиги ҳам хабар қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: