Кечаги қордан кейин Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг яна кўтарилиши кузатилмоқда
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Кечаги қордан кейин Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ҳароратининг яна кўтарилиши кузатилмоқда, аммо кечаси ер музлаши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с,. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, аммо ҳаво -1°гача совуши мумкин. Кундузи 13-18° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ атрофида, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.