Келаси йил бошида Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонаси қуриб битирилади
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Келаси йилнинг биринчи чорагида Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонаси қуриб битирилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Global Hyatt Corporation” меҳмонхоналар тармоғи томонидан бошқариладиган янги меҳмонхонанинг умумий қиймати $113 млнга тенг. Бундан $71 миллиони Ўзбекистон давлат бюджетидан берилади, $42 млн эса Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳисобига ажратилади. Меҳмонхона 294 номердан ташкил топади”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.


