Келаси йилда Ўзбекистон операторлари сўмда тарифлашга ўтади

Дата: 11:08, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2018 йил 1 июлгача Ўзбекистоннинг барча мобиль операторлари хизматларини сўмда тарифлашга ўтиши зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов маълум қилди.

Операторларга ушбу муддатгача биллинг тизимларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Сўмдаги тарифларга ўтиш вазифасини қўйганимизда операторлар биллинг тизимини қайта кўриб чиқиш муаммосини очиқлашди. Шунинг учун ҳам муддат келгуси йилнинг 1 июлигача узайтирилди”, - деб таъкидлади вазир в.б.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 21,5 млн нафардан зиёдни ташкил этди. Ҳозирда маҳаллий бозорда GSM стандартида тўрт оператор – Beeline, Ucell, UMS ва Uzmobile фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: