Келаси йилда Ўзбекистонда 987,5 мингдан ошиқ иш ўринлари ташкил қилиниши режалаштирилди

Дата: 13:18, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, 2015 йилда 987,5 мингдан ошиқ иш ўринлари ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолини, хусусан, аёллар ва ёшларни, ижтимоий муҳофаза қилишга кўмаклашади. Дастурда таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилган. Ҳар бир туман миқёсида тегишли вазирлик ва муассаса, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимиятлар, корхона ва ташкилотлар иштирокида махсус тадбирлар ўтказиш режалаштирилган”, – деб таъкилдлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича мамлакатда 983 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: