Келиб чиқиши ўзбек бўлган тадбиркор кетма-кетига учинчи йил россиянинг энг бадавлат кишиси деб тан олинди
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Алишер Усманов – Россиянинг “Газпроминвестхолдинг” компанияси бош директори ва USM Holdingsнинг энг йирик акционери Forbes журнали ҳисоб-китобларига кўра учинчи маротаба Россиянинг энг бадавлат тадбиркори деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Нашр ҳисоб-китобларининг кўрсатишича, асли келиб чиқиши ўзбек бўлган бизнесменнинг мол-мулки 2013 йилда $1 млрдга ошиб, $18,6 млрдга етган. Бадавлатлар рўйхатининг иккинчи поғонасида “Альфа-групп” эгаларидан бири Михаил Фридман, ($17,6 млрд., +$1,1 млрд), учинчи поғонада ўтган йили $2,1 млрд ишлаган “Ренова” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг бормоқда ($17,2 млрд).