Кемерово вилоятида полициячилар ўзбекистонликка 18 йиллик айрилиқдан сўнг онасини топишга ёрдамлашдилар

Дата: 19:54, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Кемерово вилоятида полициячилар ўзбекистонликка 18 йиллик айрилиқдан сўнг онасини топишга ёрдамлашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миграцион қонунчилик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбир доирасида Россия ИИВнинг “Беловский” миграция масалалари бўйича бўлими ходимлари Белово шаҳрининг савдо марказларидан бирида 41 ёшли ўзбекистонликни аниқладилар. Эркакда нафақат РФда ишлашга рухсат берувчи, балки шахсини тасдиқловчи хужжатлари ҳам бўлмаган”, - дейилади Россия ИИВ хабарида. 

Ходимлар муҳожир РФда 1993 йилдан бери истиқомат қилишини аниқладилар. У Самара вилоятига ССРИ паспорти билан пул ишлашга келади, бироқ бир оздан сўнг жинояти учун озодликдан маҳрум қилинади, кейинроқ эса алкоголь ва наркотикка боғлиқликдан азият чекаётган кишиларга мўлжалланган реабилитация марказларидан бирига тушади.

Полициячилар унинг қариндошлари билан алоқаси 18 йил олдин узилгани, 70 ёшли онаси тириклиги, Фарғонадан Россияга кўчиб ўтгани ва Марий Эл республикасида яшашини билиб олдилар. Полициячилар аёл билан алоқага чиқиб, катта ўғлининг турган жойи ҳақида хабар қилдилар. Қувониб кетган аёл шахсини тасдиқловчи хужжатни расмийлаштириш учун зарур барча хужжатларни жўнатди. Натижада эркак чипта сотиб олиб, яқинлари билан учрашди”, - дейилади хабар сўнгида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: