Кетрин Путц ЕИва БМТ органларини минтақавий мулоқот ўрнатиш учун мақбул тузилмалар деб ҳисоблайди

Дата: 14:50, 17-11-2017.

Тошкент. 17-ноябр. ЎзТАГ – “The Diplomat” бош муҳаррири Кетрин Путц  Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органларини минтақавий мулоқот ўрнатиш учун мақбул тузилмалар деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўриниб турибдики, Россия ёки Хитой эмас, балки Европа Иттифоқи ва БМТнинг турли органлари минтақавий мулоқотга кўмаклашиш учун яхшироқ мослашган. Европа Иттифоқи жўғрофий жиҳатдан олисда ва АҚШ ёки Россия сингари сиёсий юкка эга эмас.  Бошқа томондан, Брюссель муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган дипломатик пойдевор қўйишдан иқтисодий манфаатдордир. Хитой эмас, балки Европа Иттифоқи минтақа ва ғарбнинг қолган қисми, яъни АҚШ орасидаги кўприк вазифасини бажаради. Ш.Мирзиёев томонидан Пекиннинг севимли иборасидан фойдаланилишига (“мағлубликларсиз” – “win-win”) ва “Бир камар - бир йўл” ташаббусининг ижобий қўлланишига қарамай, Хитой анжуманда юқори даражада тақдим этилмади. Ш.Мирзиёевнинг иқтисодий устуворликларидан келиб чиқувчи Марказий Осиёда янада яқиндан ҳамкорлик концепцияси ҳам Хитойнинг манфаатларига унчалик ҳам тўғри келмайди”, - деб ёзади Кэтрин Путц ўзининг “Ўзбекистон минтақавий ҳамкорликни гапдан ҳақиқатга чиқариш ниятида” номли Самарқандда 10-11 ноябрда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция якунлари бўйича ёзган мақоласида.

Унинг фикрига кўра, Европа Иттифоқи-Марказий Осиё вазирлар йиғилишида ташқи ишлар вазирлари 2018-2019 йилларда ўзаро ҳамкорлик дастурига имзо чекдилар. Дастур конференция каби ҳамкорликнинг манфаатли бўлиши мумкин бўлган барча асосий йўналишларини: хавфсизлик, савдо, сармоя, транспорт, энергетика, туризм ва маданият соҳаларини ўз ичига олади.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини Европа Иттифоқини Марказий Осиёнинг янгиланиш, ривожланиш ва хавфсизлик масалаларидаги ҳамкори деб атади.

“Европа Иттифоқининг АҚШнинг асосан Афғонистонга боғлиқ бўлган манфатларидан фарқли равишда, Марказий Осиёда ҳамкорлик механизмларини ўрнатишга кўмаклашиш масалаларида БМТ билан биргаликда Брюсселни яхшироқ позициялайди”, - деб ёзади “The Diplomat” нашрининг бош муҳаррири. 

Самарқанддаги энг ажойиб жиҳат шуки, дея давом этди Путц, конференциянинг ўзи бўлмай, балки ҳамкорлик тўғрисидаги оптимистик сўзлар оддийгина юзаки риторика эмас, балки бўлажак ҳаракатларнинг бошланғич нуқтаси эканлигига доир ҳиссиёт бўлди.

“Кулуарлардаги учрашувлар ва тадбир доирасидаги мулоқотлар минтақада ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлигини, ҳар доимгидек, вақт кўрсатади”, - деб ҳисоблайди Кетрин Путц.

 Эслатиб ўтамизки, “The Diplomat”нинг ўқувчилари ойига 1,2 млн кишини ташкил қилади. Ушбу нашр ғарбнинг сиёсатни шакллантирувчи экспертлар доиралари, Марказий Осиё минтақаси билан шуғулланувчи журналист ва кузатувчилари ўртасида оммалашмоқда. Нашрнинг бош идораси Токиода, таҳририят кенгаши Вашингтон ва Нью-Йоркда жойлашган. Журнал шунингдек ҳар ойда босма версиясини ҳам чоп этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: