Кейинги 10 йил ичида Ўзбекистон Оролбўйида яшаш шароитларини яхшилашга $1,2 млрд сарфлади

Дата: 17:28, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Кейинги 10 йил ичида Ўзбекистон Оролбўйи аҳолиси яшаш шароитларини яхшилашга $1,2 млрд сарфлади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маблағларга бу ерда янги иш ўринлари яратиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича лоиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Амударё дельтасида кичик кўллар қуриш” лойиҳаси бўйича 4 дамба, 6 гидроиншоот қурилди, майдони 64 минг гектарлик ерларда сувни тежашга қаратилган ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, ҳудудда ўрмонлар барпо этишга қаратилган ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Бугунга келиб бу ерда 20 минг гектар саксавулзорлар барпо этилган, деярли 1 минг гектар майдонда эса ушбу ўсимлик кўчатлари катта қилинмоқда.

Ушбу лойиҳалар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа иқтисодий комиссияси, шунингдек, Япония, Германия, Хитой ва бошқалар томонидан молиялаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: