Кейинги 10 йилда Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмлари 10 бараварга ошди

Дата: 10:09, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Кейинги 10 йилда Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмлари 10 бараварга ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самарқанд вилояти Иқтисодиёт Бош бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган вақт давомида 180 қайта ишлаш корхоналари реконструкция ва модернизация қилинди. Натижада мева ва сабзовотлар ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари бир неча бараварга ўсди.

Шунингдек, вилоят маъмурияти хабарига кўра, жорий йилда умумий ҳажми 74,7 минг тонналик 8 вакуумли музлатгичлар ташкил қилиш бўйича масадли дастур ҳам тасдиқланди. Улар мева сабзовотларин икки йил давомида бузилмасдан сақлаб туришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: