Кейинги 10 йилда Ўзбекистон сув тармоғида қиймати $2 млрддан ошиқ бўлган лойиҳалар амалга оширилди - Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Кейинги 10 йилда Ўзбекистон сув тармоғида қиймати $2 млрддан ошиқ бўлган лойиҳалар амалга оширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов.
“Айниқса, сув тармоғида республикада кейинги 10 йилда Ўзбекистон сув тармоғида қиймати $2 млрддан ошиқ бўлган лойиҳалар амалга оширилди ва улар ирригацион ва дренаж инфраструктурасини тиклаш ва модернизация қилиш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан интеграциялашган ҳолда бошқариш тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва бошқаларга йўлналтирилди”, - деди Б.Абдусаматов “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлари” конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб аҳоли фаровонлиги учун барқарор ривожланиш ва қулай атроф муҳитни принципини мамлакат тараққиёти ривожи асосига қўйди.
Қўмита раҳбари таъкидлашича, юқоридаги чоралар натижасида кейинги 24 йилда Ўзбекистон сув олишни 20% ошиққа–йилига 64дан 51 млрд куб. метрга, аҳоли жон бошига деярли 2 бараварга камайтирди, 1,2 млн га ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Б.Абдусаматовнинг фикрига кўра, Марказий Осиё мамклакатларининг муҳим ютуқларидан бири 1993 йилда ташкил этилган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Орол денгизи ҳавзасида ижтимоий-иқтисодий ва экологик соғломлаштириш бўйича ҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг самарали платформасига айланди.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 7-8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошлиқ Ўзбекистон Республикаси делегацияси Берлинда “Марказий Осиёда сув ва яхши қўшничилик муносабатлари” номли конференцияда қатнашган.


