Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда ўғил болалар ва қиз болаларнинг бўйи ўртача 2,8 сантиметрга ўсди

Дата: 15:43, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қиз болаларнинг бўйи ўртача 2,8 сантиметрга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида президент Ислом Каримов Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Масалан, Ўзбекистонда бўй кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келадиган 14 ёшли ўғил болаларнинг улуши бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича 97,9%, Наманган вилояти бўйича 97,6%, Қашқадарё вилояти бўйича 97,1%, Бухоро вилояти бўйича 96,8%, мамлакатимиз бўйича 94,2% ташкил этмоқда. Бошқача қилиб айтганда, 14 ёшдаги ўғил-қизларимизнинг бўйи кейинги ўн йилда ўртача 2,8 сантиметрга ўсганини алоҳида таъкидлаш лозим”, - деб таъкидлади Каримов.

Давлат раҳбарининг келтирган маълумотларига кўра, ҳарбий хизматга яроқли деб топилаётган йигитлар сони 2000 йилдаги 63,4%дан 2015 йилда 86,3%га етгани, уларнинг бўйи шу даврда 5,9 сантиметрга ўсиб, ўртача 171,7 сантиметрни, вазни эса 6,2 килограммга ортиб, 67,8 килограммни ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: