Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,3 бараварга ўсди

Дата: 18:04, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,3 бараварга, экспорт 4 бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Агарда мустақилликнинг дастлабки йилларида бутун тармоқнинг экспорт салоҳияти бор-йўғи $7 млнга тенг бўлган бўлса, айни пайтда енгил саноат маҳсулотларининг экпорти $1 млрддан зиёдни ташкил этмоқда. Тармоқнинг тўқимачилик маҳсулотлари жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларига, жумладан, Бразилия, Чили, Хорватия, Нигерия каби мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

2015-2019-йилларда енгил саноатда қиймати $1 млрд атрофида бўлган 77 та муҳим лойиҳа амалга оширилади. Ҳозирга қадар дастурга мувофиқ, “Асака Текстил Продакшн” корхонасида бўялган ип калава, “Индорама Қўқон текстил” қўшма корхонасида ип калава ишлаб чиқаришнинг 4-босқичи, “Жиззах грант текстил” корхонасида пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби янги қувватлар фойдаланишга топширилди, “Узтекс Тошкент” ва “Хумо тўқимачи” корхоналарини замонавий илғор ускуналар билан жиҳозлаш орқали модернизация қилиш ишлари якунига етказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: