Кейинги 15 йилда Россия Ўзбекистонга $8 млрддан зиёд инвестиция киритди – Ислом Каримов

Дата: 16:15, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Кейинги 15 йилда Россия Ўзбекистонга $8 млрддан зиёд инвестиция киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг яқинда қилган баёнотига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, республикада Россиянинг “ЛУКОЙЛ”, “Газпром”, “ВымпелКом”, МТС ва бошқа йирик транснационал компаниялари муваффақиятли ишлаб келмоқда.

“Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори бўлиб турибди. Унинг ҳисобига республика ташқи савдо айланмасининг бешдан бир қисмидан ошиғи ва МДҲ билан савдонинг ярмидан кўпи тўғри келмоқда. 2013 йилда ўзаро савдо айланмаси ҳажми $7 млрддан ошди. Ўзбекистонда 900 атрофида ўзбек-россия корхоналари фаолият юритмоқда ва улардан 150 ортиғи 100-фоиз россия капиталига ташкил қилинган”, – деб таъкидлади И.Каримов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: