Кейинги 15 йилда Ўзбекистон ЯИМ энергияталаблиги 2 мартага қисқарди

Дата: 15:54, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ЯИМ энергияталаблиги 2000 йил билан солиштирганда 2 мартага қисқарди, ва янада қисқариш салоҳиятига эга. Бу ҳақида республика Иқтисодиёт вазирлигининг жума куни эълон қилинган маълумотларида баён қилинмоқда.

Ўзбекистон ЯИМ энергияталаблиги 2000 йилдан бери $1 мингга ҳисоблаганда нефть эквивалентида 0,98 тоннадан 0,48 тоннага қадар қисқарди ва янада қисқариш салоҳиятига эга”, - деб кўрсатилади Иқтисодиёт вазирлигининг “Энергия самарадорлиги – иқтисодиёт ривожининг ҳал қилувчи омили” семинарида эълон қилинган материалларида.

Муассаса маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда Жаҳон банкининг $125 млнлик кредити ҳисобига саноатда энергия самарадорлигини ошириш дастури амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида 2017 йилга қадар 31 корхонада 79 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу корхоналарга ҳар йили 550 млн кВтс электроэнергия ва 168 млн кубометр табиий газни тежашга имкон беради.

“ЖБ билан янги ҳамкорлик дастури Ўзбекистон томонидан самарадорлик лойиҳаларига яна $200 млн жалб қилишни кўзда тутади”, - деди семинар доирасида мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2030 йил охирига қадар энергияга бўлган талаб 2013 йилдагига қараганда 25,5% ўсиб, ЯИМ ҳажми йилига ўртача 8-8,5% ўсиши баробарида нефть эквивалентида 43,5 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: