Кейинги 4 йилда Ўзбекистон ННТларининг аҳамиятли лойиҳаларини амалга оширишга 30,7 млрд сўм ажратди

Дата: 13:54, 10-11-2014.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги 4 йилда Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотларининг (ННТ) аҳамиятли лойиҳаларини амалга оширишга 30,7 млрд сўм ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик жамғармаси маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши доирасида маълум қилинди.

“2010-2041 йилларда комиссия ННТнинг 1,1 минг лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун давлат буюртмалари, грант ва субсидиялар шаклида 30,7 млрд сўм ажратди. Ушбу муддатда маблағларни тарқатишда катта ўзгаришлар бўлди. Давлат қўллаб-қувватлаши умумий ҳажмида конкурслар асосида ажратилаёган маблағлар улуши ўсди. Агар 2009 йилда давлат қўллаб-қувватлашининг асосий қисми давлат субсидиялари шаклида ажратилаётган бўлса, жорий йилда маблағларнинг 65% ёки 5,3 млрд сўми грант конкурслари ва ижтимоий буюртмаларни жойлаштиришга йўлланди”, – деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

2008 йилга солиштирганда грантлар суммаси 10 бараварга ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: